"Ушбу сатрларни ўқиганимда, буюкларнинг авлоди эканимдан ғурурланаман"
БМТнинг “Facebook”даги саҳифасида эълон қилинган Шарқнинг буюк алломалари ёдгорлиги фотосурати ижтимоий тармоқ ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.
“Дунё” ахборот агентлиги мухбирининг хабар беришича, Вена шаҳридаги БМТ ваколатхонаси биноси олдида тўрт буюк мутафаккир – Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закария ар-Розийёдгорлиги ўрнатилган.
БМТнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу ёдгорлик сурати эълон қилингач, фойдаланувчилар орасида кенг оммалашмоқда, турли мазмундаги изоҳлар билдирилмоқда.
Жумладан, “Улар орасида нега Улуғбек йўқ? У буюк олим, буюк!”, дея изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Евгения Веселкина.
Яна бир фойдаланувчи Елена Чепурная эса шундай изоҳ қолдирган: “Бу олимлар ва шоирлар бутун инсониятнинг буюк меросидир. Ажойиб ёдгорлик".
“Ушбу сатрларни ўқиганимда, буюкларнинг авлоди эканимдан ғурурланаман, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Абдукарим Юсупов.