Франция тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистонга ажратиладиган 150 миллион евро кредитни мақсадли ишлатиш тартиблари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Франция тараққиёт агентлигининг 150 миллион евро миқдоридаги кредитини жалб қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Қарорга кўра, Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) кредит маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ФТА томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан назорат қилувчи орган ҳисобланади.
Мазкур кредит ҳисобидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Молия вазирлиги томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан масъул орган этиб белгиланди.