Ўзбекистонда фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболларига бағишланган навбатдаги халқаро анжуман ўтказилади
Жорий йил 20 август куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий вебконференция ўтказилади, деб хабар бермоқджа «Дунё» АА мухбири.
Халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилмоқда.
Конференция Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда Германия, Россия, Покистон ва Қозоғистондан мутахассислар иштирок этади.
Конференция «Zoom» онлайн платформасида тўғридан-тўғри намойиш этилади.