«AРМИ – 2020» мусобақаси иштирокчилари — Россия ва Беларусь ҳарбийлари Фарғонага етиб келди

Фарғона халқаро аэропортида «AРМИ – 2020» мусобақасининг «Йўл патрули» йўналишида иштирок этадиган Россия ва Беларусь ҳарбий жамоалари тантанали равишда кутиб олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Мудофаа вазирлиги манбасига асосланиб.
Меҳмонлар Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда жойлаштирилди. Шундан сўнг улар шарафига тантанали митинг, Россия ва Беларусь давлат байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, «АРМИ – 2020» халқаро армия мусобақаларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» ва «Йўл патрули» йўналишлари жорий йил 23 августидан 5 сентябрига қадар Жиззах вилоятининг «Фориш» полигони ҳамда Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтказилади.