Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси келиб тушди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири палата манбасига асосланиб.
Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатидан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессиалараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида лойиҳа Қонунчилик палатаси сайтининг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.
Ҳужжат лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларни demokratkom@parliament.gov.uz манзилига йўллаш мумкин.