Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинглардаги позициялари
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинглардаги позициялари
Бизнес юритиш осонлиги рейтинги |
Doing Business рейтинги кичик ва ўрта бизнес юритиш осонлиги даражасини ифодалайди. Ҳозирги пайтда бунда жами 11 индикатор баҳоланади: янги ишни ташкил қилиш, қурилишга оид рухсатномалар олиш, электроэнергияга уланиш, мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш, кредит олиш, миноритар инвесторларни ҳимоялаш, солиқларни тўлаш, трансчегаравий савдо, шартномаларга риоя қилиш механизмлари, банкротлик, шунингдек меҳнат бозорини тартибга солиш осонлиги. Doing Business — мамлакатлар инвестициявий иқлим ҳолатини тавсифловчи энг оммавий рейтинглардан бири. 2019 йилда Ўзбекистонга 76 -ўрин берилган эди. 2012 йилга таққослаганда Ўзбекистон 78 позицияга кўтарилди. |
Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи |
Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлиги 53,3 баллга тенг бўлиб, 2019-йилги кўрсаткичга биноан 140-ўринда. Бизнес эркинлиги, меҳнат эркинлиги ҳамда инвестиция эркинлиги юқорилаб, Ўзбекистон иқтисодий эркинлиги умумий ҳисобда 1,8 баллга ўсган. Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги 43 мамлакат орасида 36-ўринни эгаллаб турибди ва унинг умумий рейтинги минтақавий ва жаҳон ўртача кўрсаткичларидан паст. |
Инсон тараққиёт индекси |
Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индекси қиймати 2017-йил учун 0,710 ни ташкил этди, бу мамлакат инсон тараққиётининг юқори тоифасига кириб, 189 та мамлакат ва ҳудуд ичида 105-ўринни банд этди дэганидир. 2000-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индекси қиймати 19,3 фоизга ошган ҳолда 0,595дан 0,710 га кўтарилди. |
Логистик фаолият кўрсаткичи |
Ўзбекистон ҳар икки йилда нашр этиладиган Жаҳон Банкларининг логистик фаолият кўрсаткичи нашрида 2018-йилда 2016-йилдаги 118-ўрнидан 19 поғона юқорилаб олди. Логистик фаолият кўрсаткичи учун асосий мезонлар божхона, инфраструктура, халқаро юк ташиш, логистик маҳорат, ҳаракатланиш, кузатиш ҳамда даврийликни ўз ичига олади. |
Экологик самарадорлик индекси |
Экологик самарадорлик индекси (The Environmental Performance Index) – Йель университети қошидаги Экологик сиёсат ва ҳуқуқ марказининг аралаш кўрсаткичиси бўлиб, у мамлакат ютуқларини экология ва табиий ресурсларни бошқариш нуқтаи назаридан ўлчайди. 2018 йилги рейтинг якунларига кўра Ўзбекстон 136-ўринни эгаллади. |
Дунё мамлакатларининг илмий-тадқиқот фаоллиги даражасига кўра рейтинги |
Илмий-тадқиқот фаоллиги даражаси кўрсаткичи мамлакат илмий-техник ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади ҳамда илмий манбалар индекси тизимига киритилган таҳрир қилинувчи илмий журналлар ва нашрларда чоп қилинган илмий-тадқиқот материалларининг умумий сони сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Дунё мамлакатлари илмий-тадқиқот фаоллиги кўрсаткичи ҳар йили АҚШ нинг «Science and Engineering Indicators» деб номланувчи Миллий илмий фондининг махсус ҳисоботида чоп қилинади. 2017 йилда Ўзбекистон дунёнинг 195 мамлакати ўртасида 82-ўринни эгаллади. |
АКТ ривожланиши индекси |
Индекс 2007 йилда Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан АКТ ривожланишини баҳолашда фойдаланиладиган 11 кўрсаткич асосида амалга оширилади. Индекс ушбу кўрсаткичларни ягона мезонга бирлаштиради, ва ундан дунё мамлакатларнинг АКТ ривожланиши борасидаги ютуқларини таққослашга йўналтирилади, айни пайтда глобал, минтақавий ва миллий даражаларда қиёсий таҳлилни амалга ошириш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин. 2017 йилда ушбу индекс бўйича Ўзбекистон 95-ўринни эгаллади. |