ЭИЗ ва КСЗ
- «Навоий» ЭИЗ
- «Ангрен» ЭИЗ
- «Жиззах» ЭИЗ
- «Ургут» ЭИЗ
- «Ғиждувон» ЭИЗ
- «Қўқон» ЭИЗ
- «Наманган» ЭИЗ
- «Ҳазорасп» ЭИЗ
- «Термиз» СЭЗ
- «Нукус-фарм» ЭИЗ
- «Зомин-фарм» ЭИЗ
- «Косонсой-фарм» ЭИЗ
- «Сирдарё-фарм» ЭИЗ
- «Бойсун-фарм» ЭИЗ
- «Бўстонлиқ-фарм» ЭИЗ
- «Паркент-фарм» ЭИЗ
- «Андижон-фарм» ЭИЗ
- «Чорвоқ» ЭТЗ
- «Балиқ ишлаб чикарувчи» ЭИЗ
- «Сирдарё» ЭИЗ
- «Бухоро-агро» ЭИЗ
- «Чирокчи» ЭИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонига эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда – ЭИЗ) иштирокчи корхоналари қуйидагилардан:
- ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан;
- бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
- мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);.
ИЭЗда имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;
10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга берилади.
ЭИЗда иштирок этаётган корхоналар эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Давлат эркин иқтисодий зоналарнинг қатнашчиларининг муҳнадислик-коммуникация тармоқларга, уларни ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида туташтирган ҳолда, кафолатли уланишини таъминлайди.
-
ЭИЗда жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга (кейинги ўринларда – Низом) мувофиқ амалга оширилади;
-
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» (кейинги ўринларда — Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади;
-
Марказнинг амалга оширилаётган лойиҳалар бизнес-режалари ёки уларнинг техник-иқтисодий асосномалари бўйича хулосалар бериш муддатлари йигирма календарь кунидан ошмаслиги лозим маъмурий кенгашлар томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга ўттиз календарь кунидан ошмаслиги лозим;
Инвестор ЭИЗ Дирекциясига ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун тўлдирилган инвестиция буюртманомасини тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:
- юридик шахснинг (инвесторнинг) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
- тавсия қилинаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
- инвесторнинг тегишли соҳадаги ва/ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот. Агар инвесторнинг тегишли соҳада ва /ёки ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш тажрибаси мавжуд бўлмаса, инвестор Дирекцияга инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жалб этаётган технологик ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;
- инвесторнинг охирги уч йилдаги молия-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот.
Барча ҳужжатлар инвестор томонидан Дирекцияга давлат ёки рус тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси илова қилинган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.
Маъмурий кенгаш киритилган инвестиция буюртманомалари ва бизнес-реажаларни кўриб чиқади ва лойиҳани ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш мумкинлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштириш зарурлиги ёки ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
-
Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак:
- юридик шахснинг (кейинги ўринларда мурожаатчи деб аталади) ёки унинг тасъсисчиларининг ташкил этилганлиги, уларнинг тегишли соҳада ва ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга оширишда тажрибага эгалиги тўғрисидаги маълумот;
- ходимларни ишга қабул қилиш манбаси (маҳаллий — коллеж битирувчилари, меҳнат биржаси томонидан йўналтирилган шахслар, бошқа ташкилотлар ишчилари ва чет элдан мутахассис жалб этиш) кўрсатилган, ташкил этилаётган иш ўринлари;
- ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва ўзига хослиги;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда;
- ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорлари бўйича маркетинг тадқиқотлари;
- хом-ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом-ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти, маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи ускуналарни ажратиб кўрсатган ҳолда;
- ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хом-ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди — 2017 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
- ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни ҳамда тайёр маҳсулотни ташиш ва логистикаси;
- таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми;
- ишлаб чиқариш ажратмаларининг мавжудлиги, газларнинг тури ва ҳажми ҳамда қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни кўрсатган ҳолда;
- ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
- асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;
- ишлаб чиқариш технологиясининг (экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда) технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва давлатлари рўйхати кўрсатилган тавсифи;
- ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган менежмент тизимининг жорий этилиши;
- мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
- инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб берувчи кўрсаткичлари ва молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар.
- Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқади.
- Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2018 йилдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6 ва 7-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари, камчиликлари кўрсатилган ҳолда, кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.
Батафсил ахборот sez.gov.uz сайтида.